Тошкент кўчаларидан бирида ҳаракат чекланди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишБелорусско-украинская граница
Белорусско-украинская граница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 май куни соат 09:00 дан 13:00 га қадар Яшнобод туманида жойлашган Иссиқсув кўчасида ўқув-машғулотлари туфайли транспорт ҳаракати чекланади.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Яшнобод туманидаги Иссиқсув кучасида вақтинча ҳаракат чекланиши ҳақида хабар қилди.

“17 май куни Тошкент шаҳрида амалий тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилади. Шу муносабат билан тадбир кунлари Яшнобод тумани, Иссиқсув кўчасида соат 09:00 дан 13:00 гача автотранспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланишини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек йўлнинг автомобил ювиш шахобчаси яқинидан ўтган қисми беркитилиши айтиб ўтилган.  

Янгиликлар лентаси
0