Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент США Дональд Трамп

Трамп: Бу икки мамлакат олдидаги янада ёрқин келажакнинг бошланиши

373
(Янгиланган 18:55 18.05.2018)
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати президент Дональд Трампнинг Ўзбекистон президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилган лавҳани ҳавола этди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15-17 май кунлари ушбу мамлакатда расмий ташриф билан бўлди.

Мирзиёев ташрифи доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп, АҚШ Конгресси конгрессменлари, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида 20 дан ортиқ йирик шартномалар имзоланди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати президент Дональд Трампнинг Ўзбекистон президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилган лавҳани тақдим этди.

Трамп ўз мурожаатида Америка халқи номидан Шавкат Мирзиёевга унинг Оқ уйга амалга оширган тарихий ташрифи учун миннатдорлик билдирди.

"Марказий Осиёда мураккаб масалалар ва ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар пайдо бўлаётган бир пайтда мулоқотимиз стратегик шериклигимизни янгилашга ёрдам берди. Мен Американинг минтақадаги таъминот йўлларини қўллаб-қувватлаш учун президент Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва Афғонистон билан алоқаларни яхшилашга қаратилган иқтисодий лойиҳаларни сармоялашга бўлган сафарбарлиги учун у раҳбарлик қилаётган мамлакатга ҳурматимни изҳор қиламан", — деди АҚШ президенти.

Дональд Трамп мурожаатида бу янгиланган ҳамкорлик ва икки мамлакат олдидаги янада ёрқин келажакнинг бошланиши эканлигини таъкидлади.

373