Шавкат Мирзиёев Куба раҳбарига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишТеракт, гвоздики
Теракт, гвоздики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
18 май куни Куба пойтахти Гаванада Boeing-737 самолёти ҳалокатга учради.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кубада йўловчи самолёти қулаши муносабати билан Куба Давлат кенгаши ва Вазирлар кенгаши раиси Мигель Марио Диас-Канелга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Куба пойтахти Гаванада Boeing-737 самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 110 киши бўлган. Ҳалокат жойида омон қолган 4 киши топилди, улардан бири кейинроқ касалхонада вафот этди.

Мексика Транспорт вазирлигининг хабар қилишича, самолёт 1979 йилда ишлаб чиқарилган бўлган, лекин фойдаланиш учун барча зарур ҳужжатларга эга бўлган.

Янгиликлар лентаси
0