ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради. Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Сатторовнинг Туркия ижтимоий ҳимоя раиси Жевдат Жейлан билан учрашувида бу борада келишувга эришилди.
"Ўзаро ҳамкорлик ва пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳини шакллантириш бўйича келишувга эришилди”, - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистонлик мутахассислар, шунингдек, Анқарадаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўқув марказида (OECD) “яширин” иқтисодиётнинг давлат бюджети даромад қисмига таъсир кўрсатиши бўйича махсус курсда ҳам қатнашишди.
2018 йил давомида Молия вазирлигининг 600га яқин вакиллари ана шундай малака ошириш ва тажриба алмашиш курсларида иштирок этишларини режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими У.Шукеев бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда турли вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент вилояти ҳокими, Чиноз тумани масъуллари ва ҳудуд фаоллари иштирок этди.
Қишлоқ марказида ташкил этилган тантаналарда қишлоқдаги кўп миллатли аҳолининг аҳил-иноқ, тотув-ҳамжиҳат муҳитини кўриш мумкин. Меҳмонларга ўзбек, қозоқ, тожик, рус ва татар миллатларининг урф-одатлари, миллий таомлари, намойиш этилди.
Эшонобод қишлоғи туман марказидан 20 километр олисда, қўшни давлат билан чегара ҳудудда жойлашган. Бу ерда ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва бошқа миллатларга мансуб 3,2 минг аҳоли истиқомат қилади. “Обод қишлоқ” дастури натижасида янги қиёфага кирган мазкур ҳудудда катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Дўстлик байрамига айланган тадбирда қишлоқнинг Файзобод кўчасида қад ростлаган замонавий маҳалла маркази билан танишув меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Марказда фуқаролар билан ишлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича "Обод ва хавфсиз маҳалла" ҳамда "Маҳалла раиси – ислоҳотчи" тамойиллари асосида янги тизим самарали жорий этилган. Меҳмонлар бинодаги шароитлар билан танишар экан, мамлакатимизда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларнинг чекка бир қишлоқдаги натижасига юқори баҳо берди.
Янги барпо этилган 200 ўринли Маданият саройи кўп миллатли қишлоқ ёшларининг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат, компьютер технологиялари билан машғул бўлиши учун имконият яратди. Шунингдек, “Китобхонлар боғи”нинг барпо қилинди. Унинг марказидаги Китоб монументи эса ёшларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътиборнинг белгисидир. Бу ерга кирган инсон мамлакатимиз ва жаҳондаги энг нодир меъморий обидаларнинг ихчам макетларини кўриб завқланади.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Санъат оламини бутунлай тарк этган собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов навбатдаги Ўзбекистон президенти сайловларида ўз номзодини илгари сурмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда унинг Instagram саҳифасида жойланган видеомурожаатида сўз борган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Отажоновнинг сўзларига қараганда, интернетда Ўзбекистонда 2021 йил март ойидан президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланишини ўқиб қолган.
“Албатта, аввал ҳам баъзи видеоларимда ҳазилга олиб олиб айтиб қўярдим, лекин ўзидан ўзи ҳазил қилиб қўйилмайди. Очиқдан очиқ айтаман, президент бўлиш ниятим бор”, — дея фикрлари билан ўртоқлашган собиқ санъаткор.
“Мен ҳам президент бўламан ва Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига эришаман. Албатта, бу гапим билан ҳозирги давлат раҳбариятига ҳеч қандай эътироз қилаётганим йўқ, қилишга ҳаққим ҳам йўқ. Зотан улар ҳам қўлларидан келган ишни қилишяпти. Бир нарсага эришиш, албата, осон бўлмайди”, — дейди у
Отажонов ҳозирда хориждалигини, яқинда Ўзбекистонга қайтиб, сайловда қатнашиш учун нима қилиш керак бўлса, бажаришини билдирган. Унинг сўзларига қараганда, керак бўлса янги партия тузади.
“Мабодо бу сафар улгурмасам, кейин сафар албатта бўламан”, - дея таъкидлаган собиқ қўшиқчи.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида иккита янги тайинлов амалга оширилди.
Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, полковник Холматов Тимур Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Шу билан бирга, полковник Ҳусниддин Шамсутдинов Тошкент шаҳар ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.