Шавкат Мирзиёев сфотографировался с официальным талисманом чемпионата мира по футболу 2018 года

Шавкат Мирзиёев ўғли ва набираси билан бўри "Забивака" ёнида суратга тушди

906
(Янгиланган 08:11 15.06.2018)
“Внуково-2” халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

"Внуково-2" халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.

"Таомилга кўра, президентимизни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи — бўри "Забивака" қарши олди", — дейилган хабарда.

Шавкат Мирзиёев "Мундиал"нинг расмий тўпига дастхат қўйди.

Шавкат Мирзиёев оставил автограф на футбольном мяче чемпионата мира
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев оставил автограф на футбольном мяче чемпионата мира

Ўзбекистон раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри "Забивака" ёнида суратга тушди.

906