Хорижий компаниялар Тошкент халқа метро йўли учун поезд етказиб беришга тайёр

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишЛегкое метро
Легкое метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017-2021 йилларга мўлжалланган Тошкент халқа метро йўли лойиҳа ишга тушириш беш босқичдан иборат.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Етакчи хорижий компаниялар Тошкент халқа метро йўли учун поезд етказиб беришга қизиқиш билдиришмоқда. Podrobno.uz нашри хабарига асосан.

Пассажирка метро пользуется планшетным компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент метросида Wi-Fi хизмати ишга туширилди

"Ҳозирда халқа йўли учун поезд етказиб бериш бўйича таклифларни ўрганиш ишлари билан махсус ишчи гуруҳ шуғулланмоқда. Етакчи хорижий компанияларда бунга қизиқиш катта. Шу билан бирга, Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводида маҳаллий вагонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилмоқда. Биз, албатта, маҳаллий ишлаб чиқарувчини афзал кўрамиз. Бироқ, хорижий ишлаб чиқарувчи билан биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқмоқдамиз. Бошқа бир қатор таклифлар ҳам мавжуд", — дея ўз фикрини билдирди "Ўзбекистон темир йўллари" бошқарув раиси ўринбосари Акмал Камалов.

Эслатиб ўтамиз, ер усти халқа метро линиясининг узунлиги 52,1 километрдан иборат бўлади. Ўртача ҳаракатланиш тезлиги 60 км бўлиб, бутун линияни 1 соат 10 дақиқада ўтиш мумкин бўлади.

2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш босқичдан иборат. Жами 35 та бекат барпо этиш режалаштирилмоқда. Биринчи навбатда ер ости "Дўстлик" метросидан Қўйлиқ деҳқон бозоригача 8 та бекат қурилади, ушбу линиянинг узунлиги 11 км бўлади.

Иккинчи босқичда Қўйлиқ бозорини "Олмазор" бекати билан боғлайди. Учинчи босқичда "Олмазор" ва "Беруний" бекатлари ўртасида йўл участкаси қурилади. Сўнгги босқичда эса метро линияси "Дўстлик" бекатига уланади.

Янги метро йўли Яшнаобод, Учтепа, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор, Сергели туманларидан ўтади.

Янгиликлар лентаси
0