Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели машина бозори кўчириладиган жойни маълум қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвторынок подержанных автомобилей
Авторынок подержанных автомобилей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент Ботаника боғида ўтказилган анжуманда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчилар, элчихоналарнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳа вакиллари иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Жорий йил 18 июн куни Тошкентдаги Ботаника боғида ўтказилган "Топ-500" анжумани доирасида шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели автомобил бозори кўчирилиши мумкин бўлган ҳудудни маълум қилди.

Хоким Ташкента Артыкходжаев Джахонгир - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг бош ҳокими ким у: Артикходжаев ўзи ҳақида гапирди

"Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқиб, тадбирга йиғилган тадбиркорлар диққатига келгусидаги режаларни биргаликда амалга оширишни, яъни пойтахтимиздаги йирик бозорларни шаҳар ташқарисида барпо этиш бўйича таклифлар билдирди. Жумладан: Автомобил бозорини — Чиноз туманига, "Ўрикзор" ва "Бектўпи" бозорлари, шунингдек барча улгуржи бозорларни шаҳар ташқарида замонавий кўринишда бунёд этиш бўйича ҳамкорлик таклифларини ўртага ташлади. Шунингдек, яқин келажакда Тошкент шаҳри Ўрта Осиёда ягона шаҳарга айланиши, бу шаҳарда ҳамма шарт-шароитлар ривожланган давлатларникидек бўлишлигини айтди", — дейилган Тошкент шаҳар ахборот хизмати хабарида.

Тадбирда, шунингдек, халқаро компаниялар, давлат тузилмалари, дипломатик корпус вакиллари, ОАВ ходимлари,журналистлар, блогерларлар ҳам қатнашишди.

Эслатиб ўтамиз, 13 июн куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Тошкент шаҳрининг 11 та туман ҳокимлари билан жонли мулоқот ташкил этилганди.

Унда Ортиқхўжаев улгуржи бозорларни шаҳар ичидан четга олиб чиқилиши ҳақида ҳам сўз очди.

"Дунёнинг ҳеч бир жойида йўқ-ки, улгуржи бозор билан савдо расталари бир жойда бўлса", деди Ортихўжаев ва бундай номутаносибликка барҳам беришини маълум қилди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, улгуржи бозорлар келажакда шаҳардан 80 км четроққа кўчирилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0