Чегаралар очилгач Қирғизистондаги заводда ишлаб чиқариш икки бараварга ошди

© VYACHESLAV OSELEDKO / AFPЛюди проходят КПП на границе Узбекистана и Кыргызстана
Люди проходят КПП на границе Узбекистана и Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик савдогарлар Қорасув шаҳридаги йирик бозорга яна кела бошлашди.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилгач, икки давлат аҳолиси учун кўплаб янги имкониятлар очилди, деб ёзади “МИР 24”.

“Дўстлик” пункти. Бир суткада 15 минг киши ўтади. 13та назорат-ўтказув кабинаси туну кун ишлайди, лекин одамлар оқими тўхтамайди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини кўриб чиқди

“Авваллари Ўзбекистон томонидан киритилган чекловлар бор эди. Фақат маълум бир ҳужжат: телеграмма, авиачипта бўлсагина ўтказиларди. Ҳозир бу чекловлар олиб ташланган”, – дейди Қирғизистон давлат чегара хизмати чегара назорати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулсара Исмоилова.

Одамлар узун навбатда туришга тайёр – кўпчилик қариндошлари билан анча вақтдан буён кўришмаган. Энди тўсиқлар ўйқ.

“Синглимни кўрмаганимга 12 йил бўлди. Икки давлат раҳбарларининг ҳаракатлари билан чегара очилди”, – дейди қирғизистонлик Мўминжон Назаралиев.

“Ўшдаги қариндошларимдан хабар олгани Фарғонадан келдим. Эндиликда ҳар ҳафта кўришяпмиз”, – дейди ўзбекистонлик Зиёда Оталиқова.

Чегаралар очилганидан сўнг савдо жонланди. Фермерлар ўз маҳсулотларини бемалол сотишяпти. Ўзбекистондан қўшни давлатга асосан мева-сабзавотлар келтирилади. Етмиш ёшли Рустам Умурзақов ўз боғида етиштирилган гилосни олиб келган.

“Бизда мевалар Қирғизистондагига қараганда эртароқ пишади. Мана, сотгани олиб келдим. Авваллари бунинг имкони йўқ эди. Бизда қимматга сотолмайсиз, ҳамманинг ўз боғи бор”, – дейди у.

Ўзбекистонлик савдогарлар Қорасув шаҳридаги йирик бозорга яна кела бошлашди. Содиқжон Нишонов ўн йилдан буён бозорда сотувчилик қилади. Унинг айтишича, чегаралар ёпилганидан кейин савдо пасайиб кетган.

Междугородние автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

“Ўзбекистонликлар маиший техника: музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизорларни яхши харид қилишади. Бизда уларнинг турлари кўп ва нархлари ҳам арзон. Кейинги ойларда савдо зўр бўляпти”,  – дейди у.

Ўшдаги кир ювиш машиналари йиғиладиган заводда ишлаб чиқариш ҳажми деярли икки бараварга ошди – буюртма кўпайиб кетди.

“Агар сотув шундай давом этадиган бўлса, ишлаб чиқаришни кенгайтиришимизга тўғри келади. Машиналарни йиғишга улгурмаяпмиз, омборда маҳсулот турмаяпти”, – дейди корхона бош инженери Ху Гуо Фан.

Ҳукумат назорат- ўтказув пунктларидаги навбатлар муаммосини ҳал қилишга ваъда берган. Ўтказув пунктини кенгайтириш режаси ишлаб чиқилган, ҳозирда қўшимча кабиналар ўрнатилмоқда. Энди 13та ўрнига 30та кабина бўлади.

“Ҳукумат “Дўстлик” НЎПни техник жиҳозлаш учун 3 миллион 420 минг сом ажратган. Одамларга қулай шароит яратиш зарур”, – деди Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков.

Янги йилда бу ерда замонавий ўтказув пункти қурилиши бошланади.

Янгиликлар лентаси
0