Тошкент ҳокимияти қошидаги Жамоатчилик кенгашининг таркиби маълум бўлди

© Жамоатчилик кенгашиСобрание Общественного совета при хокимиятие города Ташкента
Собрание Общественного совета при хокимиятие города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ҳокимияти қошидаги Жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгаш таркиби ва қўмиталари маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимияти қошида шаҳарнинг илғор фуқароларидан Жамоатчилик кенгаши ташкил қилинганини олдин хабар берган эдик.

Узбекские старики из Коканда - Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимият халқ вакилларини маслаҳатга таклиф қилди

30 июнь куни ушбу Кенгаш ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. Унда шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди. Мажлисда Кенгаш таркиби эълон қилинди ва унинг ахлоқ кодекси қабул қилинди, шунингдек, унинг фаолият йўналишлари бўйича қўмиталари белгилаб олинди.

Тошкент шаҳри жамоатчилик кенгаши аъзолари 200 дан ортиқ номзодлар орасида суҳбат ва фокус-гуруҳлар орқали танлаб олинган.

Жамоатчилик кенгашига қуйидаги фуқаролар киритилган, Gazeta.uz хабарига асосан:

  • Ҳикмат Абдураҳмонов (раис) — тадбиркор, бир неча компаниялар асосчиси;
  • Нигора Оқилова – Nestle Uzbekistan компаниясида PR manager;
  • Қодиржон Юсупов — дипломат, Ўзбекистон-Хитой савдо уйи маслаҳатчиси;
  • Азиза Шарипова — UzBAT юридик бўлими бошлиғи;
  • Азиза Умарова — консалтинг компанияси раҳбари;
  • Диёр Мирзааҳмедов — «Миллий маркетинг маркази» уюшмаси бошқарув раиси;
  • Науфалбек Собиров — GS1 Uzbekistan автомат идентификациялар уюшмаси раиси;
  • Анвар Ирчаев — Orient Capital Managment инвестицион компанияси директори;
  • Хусниддин Атоев — санъатшунос, фотожурналист, мусиқа соҳасида халқаро эксперт;
  • Рустам Ҳусанов — X-Places шаҳар тадқиқотлар маркази асосчиси;
  • Нигора Ҳасанова — Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси раҳбари;
  • Сурен Сапов — Afisha Media асосчиси ва раҳбари;
  • Ирина Матвиенко — «Лаборатория бизнеса» лойиҳаси бош муҳаррири, Ladoshki.uz, Context.uz, Nemolchi.uz лойиҳалари асосчиси;
  • Дияс Муталов — Re-Form консалтинг агентлиги муассиси, Сотувчилар мактаби асосчиси;
  • Ойбек Шайхов — тадбиркор, East-West Engineering лойиҳа институти ҳамда INNOVO.tech компанияси, Buyuk kelajak халқаро нотижорат ташкилоти ҳаммуассиси, Бизнес ва инвестициялар бўйича Ўзбекистон-Европа кенгаши (Брюссель) бош котиби;
  • Юлия Яковлева — Person Hunter компаниялар гуруҳи асосчиси;
  • Музаффар Қосимов — technoplaza.uz, clg.uz, ibt.uz, groundzero.uz ҳаммуассиси;
  • Улуғбек Мажидов — шифокор, Ўзбекистон саратонга қарши кураш уюшмаси президенти;
  • Арсен Длянчев — Unique Present компанияси асосчиси;
  • Фарҳод Ибрагимов — Mirzo Ulugbek Innovation Center директори.

Эслатиб ўтамиз, бошқарув органлари ҳузурида ташкил қилинаётган жамоатчилик кенгашлари ривожланиш масалаларида маслаҳат бериш ва жамоат назоратини кучайтириш билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0