В Узбекистане впервые проведена трансплантация печени

Ўзбекистонда нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий маркази ташкил этилди

118
Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Здание министерства здравоохранения Узбекистана
Информационная служба Министерства здравоохранения

Қарор билан аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ва дастур ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия ташкил этилди.

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида "Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси" кафедраси ташкил этилади, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва клиник ординатуранинг "нефрология" ва "болалар нефрологияси" мутахассисликлари бўйича янги йўналишлари очилади.

Шунингдек, гемодиализ хизмати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида "Ўзбекистон диализ жамияти" нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасига махсус "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш топширилди унда шу жумладан, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан гемодиализ хизматлари кўрсатиш тизимини соддалаштириш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш назарда тутилади.

Молия вазирлигига гемодиализга муҳтож бўлган беморлар сонининг йиллик ўсишини ҳисобга олган ҳолда зарур гемодиализ ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материалларини ўз вақтида харид қилиниши учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминлаш юкланди.

118