Папка с документами

Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тасдиқланди

899
Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланганди.

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланган Эркинжон Турдимов ўрнига шу пайтгача Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилоятига янги ҳоким этиб тасдиқланди. Бу ҳақда uzbekistan24 телеканали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланганди.

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Туробжон Жўраев эса лавозимдан озод этилган.

899