1 сентябрдан илмий ходимлар маоши ошади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишРабота в лаборатории по стандартизации электроники
Работа в лаборатории по стандартизации электроники  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 августдан Фанлар академияси бошқармаси ходимларининг маошлари 2 бараварга ошади.

ТОШКЕНТ, 23 июль - Sputnik. Ўзбекистон президентининг 20 июлда имзоланган қарорига кўра, Ўзбекистон Фанлар академияси ходимлари ва ўқитувчилар маошлари ошади, деб хабар қилмоқда УзА.

Хабарда айтилишига кўра, 2018 йилнинг 1 августидан Фанлар академияси бошқармаси ходимларининг маошлари 2 бараварга ошади.

Ўзбекистонликлар қанча маош олишади - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар қанча маош олишади

Илмий институтлар ходимлари, олий таълим масканларининг профессор-ўқитувчилари маошлари ўртача 25%га ўсади.

Илмий институтларнинг муҳандислик-техник ходимлари, конструктор-технологик ва лабораториялардаги илмий ускуналарни таъминлаш  билан шуғулланувчи ходимлар маошлари 30 %дан 100% гача ўсади.

Ундан ташқари юқорида кўрсатилган барча тоифалардаги ходимларнинг маошлари 2019 йилнинг 1 январидан 20%га, 2019 йилнинг 1 июлидан 25 %га ошади.

Янгиликлар лентаси
0