"Байкерлар, тариллатманг": ИИББ мотоцикл ҳайдовчиларига мурожаат қилди

© Sputnik / Рамиль СитдиковФестиваль "Мотоармия" в парке "Патриот"
Фестиваль Мотоармия в парке Патриот - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт аҳолисидан мотоциклнинг двигател овози одамларнинг тунги оромини бузаётгани ҳақида жуда кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ тунги вақтларда фуқароларнинг оромини бузаётган байкерларга мурожаат йўллади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Международный мотопробег Путь кочевника - Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё байкерлари "Кўчманчи йўли" халқаро мотопойгасини ташкиллаштирди

Маълум бўлишича, сўнгги вақтларда Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт аҳолисидан мотоциклнинг двигател овози одамларнинг тунги оромини бузаётгани ҳақида жуда кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.

Улар орасида ёш болали оналар, кексалар ва бемор кишиларнинг боқувчилари кўпчиликни ташкил этади.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ИИББ мотоцикл ишқибозларидан кечки ва айниқса тунги вақтларда пойгалар уюштирмасликни, гуруҳ бўлиб ҳаракатланмасликни сўрамоқда.

"Унутманг, ҳар бир инсон тунда дам олиш ҳуқуқига эга. Уларнинг тинчини бузишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шундай экан, ҳамшаҳарларингизнинг ҳурматини сақланг, дилозор бўлманг!", - дейилади мурожаатда.

Янгиликлар лентаси
0