Ўзбекистондаги барча мактабларни тезкор интернет билан таъминлаш кўзда тутилмоқда

Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон президентининг “Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари 2021 йил охирига қадар интернет тармоғига кенг полосали кириш имконияти билан таъминланади. Бу Халқ таълими вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган Ўзбекистон президентининг “Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжат лойиҳасида 2018 йил охиригача республика ва вилоят даражасида, 2019 йил охиригача туман даражасида ва 2021 йил охиригача барча умумтаълим муассасаларини интернет тармоғига кенг полосали кириш имконияти (камида 10 Мб/сония) билан таъминлаш кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистонда мактабларнинг 28 фоизи компьютер синфларига эга эмас, 63 фоизида замонавий ускуналар йўқ, 93 фоизи юқори тезликдаги интернетга эга эмас.

Янгиликлар лентаси
0