“Ўзбекконцерт” тўйларда ижро этиш тавсия этиладиган қўшиқлар рўйхатини тузади

© flickr.com/ ChuWeiHunG IPhotoЖених и невеста на бракосочетании
Жених и невеста на бракосочетании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда муассаса ушбу рўйхатга киритиладиган қўшиқлар борасида аҳоли таклифларини кутмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси тўйларда ижро этиш тавсия қилинадиган қўшиқлар рўйхатини тузишга қарор қилган. Бу ҳақида муассаса ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Микрофон для выступлений - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекконцерт” Райҳон, Тоҳир Содиқов ва бошқа хонандаларни огоҳлантирди

Хабарда айтилишига кўра, ижро этиш тавсия этиладиган қўшиқлар рўйхатини тузишда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. "Ўзбекконцерт" таклифларни сайт ёки телефон орқали қабул қилишга тайёр.

"Азиз юртдошлар! “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқилиши режалаштирилган бўлиб, бу борада сизнинг таклифларингиз муҳим аҳамиятга эга. Сиз тўй-ҳашамларда қайси йўналишда ва қандай ижро услубида куйланган қўшиқларни тинглашни истайсиз? Ушбу сўровнома бўйича ўз таклифларингизни uzbekkonsert.хm@umail.uz ёки +998951942323 телефон рақамига очилган телеграм мессенжерига юборишингизни сўраймиз", - дейилган хабарда. 

Бироз олдин “Ўзбекконцерт” тўйларга таклиф қилиш тавсия этиладиган хонандалар рўйхати ва нархларини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, юқорида келтирилган чоралар Ўзбекистонда аҳоли орасида тўйлар учун ортиқча сарф-харажатларни камайтириш, уларни камтарона равишда ўтказишни тарғиб қилиш  сиёсати доирасида амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0