Дети в детском саду

Болани боғчага олиб келиши ва олиб кетиши мумкин бўлган шахслар тоифаси кенгайтирилди

204
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш киритилди.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Ўзгартириш билан тарбияланувчини боғчага олиб келиши ва олиб кетиши лозим бўлган шахслар тоифаси кенгайтирилди.

Илгариги тартибга кўра тарбияланувчининг ота-онаси ва унинг ўрнини босувчи шахсларгина болани боғчага олиб келиб, ундан олиб кетиш ҳуқуқига эга эди.

Ушбу тоифага эндиликда улар билан бир қаторда ота-онанинг вояга етган фарзандлари, боланинг бобоси, бувиси ёки ота-она томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган вакил ҳам киритилди.

204