Офис интернет-компании Яндекс

Ўзбекистонда "Яндекс.Новости"нинг uz доменидаги сайти ишга тушди

200
"Яндекс.Новости" – янгиликларни автоматик равишда қайта ишлаш ва тизимлаш хизмати бўлиб, 2000 йилда ишга тушган ҳамда энг кўп ўқилган янгиликларни таклиф қилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. UZ доменида "Яндекс.Новости" ишга тушди, эндиликда фойдаланувчилар Ўзбекистондаги энг сўнгги хабарлар билан ушбу сайт орқали танишишлари мумкин.

news.yandex.uz сайти фойдаланувчини автоматик тарзда news.yandex.ru сайтига йўналтирар, янгиликлар бўлимида хориж ОАВлари Ўзбекистон ҳақида берган хабарлар пайдо бўларди. Бу Роскомнадзор томонидан бериладиган ОАВни рўйхатга олиш ҳақидаги гувоҳномага эга бўлиш талаби билан боғлиқ эди. 10 августдан бундай ҳужжат талаб қилинмайдиган бўлди.

"Яндекс.Новости" – янгиликларни автоматик равишда қайта ишлаш ва тизимлаш хизмати бўлиб, 2000 йилда ишга тушган ҳамда энг кўп ўқилган янгиликларни таклиф қилади.

Ушбу хизмат алгоритмига инсон аралашмайди, янгиликлар автоматик равишда танланади.

200