Шавкат Мирзиёев провел совещание по чистоте территорий и здоровью населения

Мирзиёев: Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетида бу йил 1,5 триллион сўм маблағ қолдирилади

202
2018 йилда Тошкент шаҳрида прогнозга нисбатан 2 триллион сўмга кўп солиқ тушиб, маҳаллий бюджетда 1,5 триллион сўми қолиши кутилмоқда. Бу 2017 йилга нисбатан 10 баробар кўпдир

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш ва одамларнинг маиший шароитларини яхшилаш учун Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетида 2018 йилда 1,5 триллион сўм маблағ қолдирилишини маълум қилди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

У бу ҳақда 10 август куни Шайхонтоҳур тумани иқтисодиётини ривожлантириш, уй-жой-коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтди.

“Тошкентга ҳеч қачон бунча пул берилмаган. Биз нега 1,5 триллион сўмни шаҳарнинг ўзида қолдиряпмиз? Тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун, одамларнинг маиший шароитларини яхшилаш, уй-жойлар, боғчалар қуриш, иш ўринлари яратиш учун. Энди жойлардаги раҳбарлар ҳам ўзини қийнаши, садоқат билан ишлаши керак. Четдан келиб ҳеч ким ҳеч қачон қилиб бермайди”, -  деди президент.

2018 йилда Тошкент шаҳрида прогнозга нисбатан 2 триллион сўмга кўп солиқ тушиб, маҳаллий бюджетда 1,5 триллион сўми қолиши кутилмоқда. Бу 2017 йилга нисбатан 10 баробар кўпдир.

202