Президент қурилиш соҳаси ходимларини касб байрами билан қутлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поручил разработать новые стандарты образования
Шавкат Мирзиёев поручил разработать новые стандарты образования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент уларга ўз номидан ҳамда халқ номидан эзгу тилаклар ва чуқур миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларини касб байрамлари билан табриклади, табрик матни президент расмий сайтида эълон қилинди.

Президент уларга ўз номидан ҳамда халқ номидан эзгу тилаклар ва чуқур миннатдорлик билдирди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: обод маҳаллада обод кўнгил бўлади

"Биз сизларнинг тимсолингизда ўз меҳнати билан шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун юртимизда янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, муҳташам уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада обод, гўзал ва тароватли этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз", - дейилади табрикда.

Бундан ташқари, президент иқтисодиётда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётдаги улкан ўзгаришлар, жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида белгилаб олинган вазифалар соҳа ривожини мутлақо янгича тарзда, замонавий илм-фан ва инновация ютуқлари асосида ташкил этишни талаб этаётганига эътибор қаратди.

Мирзиёев “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида мамлакатдаги 159 та туманда 416 та қишлоқни ободонлаштириш бўйича ишлаб чиқилган бош режалар асосида 320 та мактаб, 231 та мактабгача таълим, 148 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 77 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, кўплаб кўча ва майдонлар, жамоат масканларида катта қурилиш ишлари олиб борилаётганини эътироф этди.

Янгиликлар лентаси
0