Музаффар Джалалов

Инҳа университетига 32 ёшли ректор тайинланди

293
32 ёшли Музаффар Жалолов Инҳа университетига ректор этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Тошкентдаги Инҳа университетига 32 ёшли Музаффар Жалолов ректор этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Nuz.uz.

Жалолов Музаффар Мухитдинович Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаб, Кореянинг Йонгнам университетида магистратурада таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини UNICON.UZ давлат унитар корхонасида бошлаган. Турли йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ҳамда Геодезия ва хариташунослик миллий марказида ишлаган. Жорий тайинловгача UNICON.UZ фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитер корхонаси директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эсалтиб ўтамиз, бир неча кун олдин ОТМнинг аввалги ректори Сарвар Бобохўжаев Халқ таълими вазири (Инҳанинг биринчи ректори) Шерзод Шерматовнинг ўринбосари этиб тайинланган эди.

293