Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЛаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус в центре по профилактике и борьбе со СПИДом
Лаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус в центре по профилактике и борьбе со СПИДом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизлар саломатлиги марказлари қиз болалар ва ўсмир қизларга махсус тиббий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ўзбекистоннинг туман ва шаҳарларида қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди, деб хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Один из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган тўрт ой ичида 153 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган

"Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлими негизида Республика қизлар саломатлиги маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерининг болалар гинекологияси бўлимлари негизида қизлар саломатлиги марказлари фаолият бошлади", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, қизларга малакали гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатиш мақсадида барча туман ва шаҳарлардаги кўптармоқли марказий поликлиникаларда қизлар саломатлиги бўлимлари ташкил этилган.

Ушбу марказлар қиз болалар ва ўсмир қизларга юқори технологик, ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий инфраструктурасини ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади. Кейинчалик ушбу марказларга бўлган талабга қараб, фаолият қамровини яна кенгайтириб бориш ҳам кўзда тутилган.

Самарқандлик ўқувчи қизларнинг бокиралигини текшириш кимга керак бўлиб қолди?

Таъкидланишича, қизлар саломатлиги марказлари қиз болалар ва ўсмир қизларга махсус тиббий ёрдам кўрсатиш, болалар гинекологияси бўйича юқори технологияларга асосланган ўқув, илмий ва моддий-техника базани шакллантиришга йўналтирилган.

Бундан ташқари, тўпланган тажрибани республика соҳавий муассасаларига етказиш, шунингдек, болалар гинекологияси соҳасида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бериш борасида ҳам фаолият олиб боради.

Янгиликлар лентаси
0