Автокредит барча ўқитувчиларга берилмайди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишУрок китайского языка
Урок китайского языка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўқитувчиларнинг ижтимоий мавқеини ошириш ва ягона мактаб формаси борасидаги янги қонунларинг муҳим тафсилотлари хабар қилинди.

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтган ҳафтада қабул қилинган “Ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеини ошириш” ҳамда “Ягона мактаб формаси билан таъминлашга” қаратилган янги қонуний ҳужжатларни амалда қўлланиши  борасида муҳим тафсилотларни хабар қилди, "Ҳуқуқий ахборот" хабарига асосан.

Ушбу мавзуда бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тагаев қуйидагиларни хабар қилди:

  • уй-жой кредити бўйича махсус тартиб ишлаб чиқилиб тасдиқланади, унда уй-жойлар қайси мезонлар бўйича тақсимланиши каби масалалар қамраб олинади;
  • автокредит барча ўқитувчиларга берилмайди, Халқ таълими вазирлиги томонидан автокредит ажратиш тавсия қилинадиган педагог ходимлари бўйича рўйхат шакллантирилади, бунда иш стажи, ютуқлари ва бошқа шу каби мезонларга эътибор қаратилади;
  • агар бу йилга мактаб формаси олиб қўйилган бўлса, янги форма олиш шарт эмас, ўша формани кийиб мактабга келишга рухсат берилади;
  • монополияга йўл қўйилмайди, яъни мактаб формасини кимдан олишни умуман аҳамияти йўқ, белгиланган стандартга мос келса бўлди (мактаб формани ўзлари тиктирса ҳам бўлади);

Ундан ташқари мактаб формаси бўйича таклифлар учун бемалол мурожаат қилиш мумкин, яъни мактаб формаси шу шаклда қолиб кетмайди, уч йилгача фикр мулоҳазалар ўрганилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0