ТИВ Бангкок аэропортида ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари бўйича баёнот берди

Oбуна бўлиш
Вазиятни воқеа жойининг ўзида ўрганиш ва зарурат бўлса консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Бош консулхона ходими Бангкок шаҳри аэропортига борган - дейилган ТИВ баёнотида.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бангкок аэропортида ушлаб турилган 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўйича баёнот берди.

Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan airways Таиланд ва Малайзияга қўшимча қатновларни киритди

Унда айтилишича, тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг Таиландга киритилмаганлиги ва уларнинг Бангкок шаҳри аэропортида ушлаб турилганлиги тўғрисида қатор ОАВда чоп этилган мақолалар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти 2018 йил 7 сентябрь куни фуқаролар Қ.Саъдуллаев, Ж.Қурбонов, А.Иноғомов, А.Абдуллаев мазкур масала юзасидан Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилганини хабар беради.  

ТИВ баёнотига кўра, шу куннинг ўзида вазиятни воқеа жойининг ўзида ўрганиш ва зарурат бўлса консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Бош консулхона ходими Бангкок шаҳри аэропортига борган.

Таиланд иммиграция хизмати бўлинмасининг расмий маълумотларига кўра, мазкур фуқароларнинг мамлакатга киришларига рад жавоби берилишига улар томонидан ташриф мақсади, яшаш жойи тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг шубҳа туғдиргани сабаб бўлган.

“Ҳозирги вақтда Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларини навбатдаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтариш учун Таиланд тегишли ҳокимият органлари ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ваколатхонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди”, дейилади ТИВ баёнотида.

Янгиликлар лентаси
0