Бош прокуратура қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талон-торожликларни аниқлади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишУборка урожая зерновых
Уборка урожая зерновых - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга кадар текширув давомида, 2017 йилнинг ноябр-декабрь ойларида тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги, Статистика, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат комиссия аъзолари 25 нафар фермер хўжаликларига ноқонуний равишда жами 237,7 миллион сўмлик молиявий қўллаб-қуватлаш маблағларини бюджетдан ажратиб, ушбу маблағларни фермер хўжаликлари ҳисоб-рақамларига ўтказиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0