Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилиш арафасида

© SputnikПодготовка к открытию памятника Исламу Каримову в Москве
Подготовка к открытию памятника Исламу Каримову в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва марказида, Ўзбекистон элчихонаси яқинида Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Москва марказида Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ҳайкал Полянка метро бекати ва Ўзбекистон элчихонаси яқинида, 1 Казачий кўчасидаги 13 уй ва Большая Полянка кўчасидаги 39 уйлар орасида, Ислом Каримов  номли хиёбонда жойлашган.

Айни дамда ҳайкал оқ мато билан ўралган, унинг атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси ҳайкалнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум эканини хабар қилмоқда. 

© SputnikПодготовка к открытию памятника Исламу Каримову в Москве
Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилиш арафасида - Sputnik Ўзбекистон
Подготовка к открытию памятника Исламу Каримову в Москве

Ушбу монумент Москва шаҳрига Ислом Каримов фонди томонидан тақдим этилган. Ҳайкал муаллифи британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй. Монументда Ўзбекистон Биринчи президенти Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида тасвирланган.

Эслатиб ўтамиз, Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрнатиш ва хиёбонлардан бирига Ўзбекистон Биринчи президенти номини бериш ҳақидаги қарор Москва шаҳар маъмурияти томонидан 2016 йилда қабул қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0