Мужчина в наручниках

ДХХ Бухорода экстремистик гуруҳни қўлга олди

618
(Янгиланган 10:04 04.11.2018)
Экстремистик гуруҳ аъзолари атрофдагиларга бузғунчи ғояларни тарқатган ва Ўзбекистонда конституциявий тузумини ағдаришни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Давлат Хавфсизлик хизмати Бухоро вилоятида яширин диний-экстремистик гуруҳи фош қилди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.

Когон шаҳрида яшовчи ёши 28 дан 31 гача бўлган олти нафар фуқаро Суриялик диний етакчилар таъсири остига тушиб қолиб, “жиҳодчилик” оқимига мансуб диний экстремистик гуруҳ ташкил қилишган.

Улар уяли телефон орқали экстремистик мазмундаги ахоботларни ўрганишган ва атрофдагиларга тарқатишган, келажакда қатор халқаро террорчилик ташкилотларига аъзо бўлиш ва Афғонистонга “ҳижрат” қилиш учун ғоявий тайёргарлик олиб боришган. ДХХ уларнинг уяли телефонларида экстремистик мазвудаги ҳамда Ўзбекистон конституциявий тузумини ағдаришга доир материаллар борлигини аниқлаган.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-2-моддалари (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бандларига мувофиқ жиноий иш қўзғатилган.

618