Германиялик олимлар қаришни секинлаштирадиган маҳсулотларни аниқлашди

Чай с лимоном
Чай с лимоном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инсон организмини қаришдан сақловчи ва тез қаришига олиб келувчи маҳсулотлар билан танишинг.

ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Германиянинг Эрланган университети олимлари аниқлашига кўра, шоколад, чой ва кофе таркибига кирувчи гидрохинонлар инсон организмида юз берадиган оксидланиш жараёнларини секинлаштирар экан, РИА Новости Phys.org хабарига асосан.

Капсулы с рыбим жиром - Sputnik Ўзбекистон
Юрак учун энг фойдали витамин маълум қилинди

Немис олимлари аниқлашига кўра, ушбу жараён қуйидагича содир бўлар экан: инсон ҳужайралари нафас олиш жараёнида ўз таркибида бўлган биомолекулалар - оқсил ёки липидларнинг оксидланишига олиб келар ва бунинг оқибатида парчалаш қийин бўлган супероксид молекулалари пайдо бўлар экан. 

Чой, кофе ва шоколад таркибида бўлган гидрохинонлар эса, ушбу супероксид молекуласини парчалаб, организмдан чиқариб юборишга хизмат қилар экан. Иккинчидан эса ушбу маҳсулотлари таркибида бўлган гидрохинон ва рух молекулалари билашиб организмни оксидлардан ҳимояловчи - супероксиддисмутаз ферменти ҳосил бўлар экан.

Шунингдек, инсон организмини тез қаришига олиб келадиган маҳсулотлар эса кўпчилликка яхши маълум:

1. Шакар – В ва C гуруҳи витаминларининг ўзлаштиришга  халал беради, иммунитете тушишига,  семизликка, атеросклероз ва юрак - қон томир хасталиклари  олиб келади. Афсуски, бугунги кунда шакар 90 % маҳсулотлар таркибида бор: нондан тортиб кетчупгача.

2. Трансёғлар – таркибидан маргарин бўлган барча маҳсулотлар, ёғда қовурилган овқатлар - таркибида жуда кўп оксидланиш оқибатида пайдо бўлган моддалар бўлиб, уларни ҳазм қилиш, ва организмдан чиқариб юбориш жуда мушкул.   

3. Ун-нон маҳсулотлари – таркибидан бўлган углеводлар организмда жуда тез шакарга айланиши мумкин. Агар инсон кам ҳаракатланувчи ҳаёт тарзи кечирса, ушбу шакар атеросклероз ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин.

4. Тез етиштирилган гўшт - инкубатор ёки фермаларда таркибида ўсиш гормонлари ва антибиотиклар кўп бўлган парранда, балиқ ва бошқа ҳайвонлар гўштини истеъмол қилиш.

5. Алкоголь – инсон организмининг умумий ҳолатини ёмонлаштиради, баъзан алоҳида органларнинг кучли заҳарланишга олиб келиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0