Сенат Олий Мажлиса Узбекистана

Ўзбекистон Сенати делегацияси Россияга ташрифи буюради

89
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати делегацияси 6—8 ноябрь кунлари Россияга ташрифи буюради.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. 2018 йилнинг 6—8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади, - деб хабар қилмоқла Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Сенат делегацияси ташрифи дастуридан Москвада Россия Федерацияси Федерал Мажлиси палаталари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, Олий Мажлис Сенати ва Федерал Мажлиснинг Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича Комиссия мажлиси, савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон—Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бағишланган икки давлат бизнес вакилларининг Савдо-саноат палатасидаги давра суҳбатида иштирок этиш ўрин олган.

Шунингдек, Россияда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.

89