Проект единого стандарта казахского алфавита на латинской графике

Ўзбекистонга янги алифбо керакми - эксперт янги лойиҳа бўйича изоҳ берди

684
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи гуруҳи аъзоси, профессор Саодат Муҳамедова лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Sputnik лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси лойиҳаси бўйича экспертлар фикрларини ўрганмоқда.

Ҳозирги кунда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбо лойиҳаси жамоатчилик қизғин муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи гуруҳи аъзоси, профессор Саодат Муҳамедова Sputnik мухбири билан суҳбатда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

“Такомиллаштирилган ўзбек алифбо лойиҳасини эълон қилдик. Бу ҳали лойиҳа, таклиф, ҳали тасдиқлангани йўқ. Лойиҳа умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Энди лойиҳа ОАВларда, интернетда муҳокама бўлади. Бу охирги қарор эмас. Университетимиз олдига жорий алифбо ва имлони такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш деган вазифа қўйилган. Шу вазифани 2,5 йил деганда бажардик”, - деди Муҳамедова.  

Экспертнинг сўзларига кўра, вазифани бажариш жуда қийин бўлди, халқ фикрини ўрганилиб, университетга 100 ортиқ ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушди.    

“Халқимиз жорий алифбодаги 4 та ҳарфни (Ў, Ғ, Ш, Ч) товушларини ифодаловчи ҳарфлар учун осон ва қулай ҳарфлар билан алмаштириш бўйича таклиф берган”, - дейди мутахассис.  

Саодат Муҳамедованинг сўзларига кўра,  алифбони эски ҳолатда қолдириш керак деган фикрлар ҳам билдирилган, алифбо эскича ҳолатда қолиш керак деган тарафдорлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Sputnik мухбирининг янги алифбо тасдиқланадиган бўлса, кўп ҳужжатлар, масалан миллий паспортни ўзгартириш, бу кўп ҳаражатлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида саволга эксперт қуйдагича жавоб берди:

“Бу бирданига бўлмайди, босқичма-босқич амалга оширилади. Лекин агар сиз эътибор берган бўлсангиз, ҳозирги кунда “Ўзбекистон” сўзи кўп жойларда хато билан ёзилган. Лотин ёзувида эътибор берган бўлсангиз, “O” ва вергул белгисини пастга қараб ёзишади - бу бизада тутуқ белгиси, яъни русча айриш белгиси билдиради. Ваҳоланки, апостроф тепага қараган бўлиши керак”, - дейди Муҳамедова.

Муҳамедованинг фикрига кўра, университет таклифни ишлаб чиқиб бўлди, энди бу масала билан  ваколатли давлат органи шуғулланади.

“Энди лойиҳа билан ваколатли органлар шуғулланишади: телевидениеда эълон қилишадими, референдум ўтказиладими, қонунчилик палатасида кўриб чиқиладими,  бу энди юқори даражадаги ҳал этилади, бу масала университет даражасидан чиқиб бўлди”, - деди мутахассис.  

Экспертнинг сўзларига кўра, янги алифбони жорий этиш масаласини халқ ҳал қилади. Қонунга ўзгартириш киритиш учун Қонунчилик палатаси Сенатга таклиф бериши керак. Сенат тасдиқлагандан кейин лойиҳа тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган ишчи гуруҳи лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг лойиҳасини ишлаб чиқди.

684