Абдулла Арипов

Арипов Сурхондарёда йиғилиш ўтказди: ҳоким ўринбосари ва прокурор лавозимдан озод этилди

493
Йиғилишда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов, шунингдек, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар вакиллари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видеоселектор тарзида ташкил этилган йиғилиш ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш, пахта ҳосилини етиштириш ва териб олишни таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари, вилоятни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат дастурлари ва экспорт прогнозларининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари, қурилиш, коммуникация ва коммунал соҳадаги дастурларнинг бажарилиши, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати борасидаги ахборот ва ҳисоботлар тингланган.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Сурхандарё вилояти прокурори этиб, шу кунгача Денов тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Улуғбек Қосимов тайинланди. Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Раҳматулла Гаппаров эса Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

493