Лола Каримова-Тилляева на вручении премии The Best Award в Париже

Лола Каримова ЛГБТ-ўсмирларга ёрдам қилувчи ташкилотни қўллаб-қувватлади

333
(Янгиланган 20:02 04.12.2018)
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Лос-Анжелесдаги “Тревор лойиҳаси” тадбирида тушган суратини билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи Тимур Тилляев билан биргаликда “Тревор лойиҳаси” (The Trevor Project) ташкилотининг гала-кечасида иштирок этди.

The Trevor Projectнинг фаолияти лесбиянка, гей, бисексуал ва трансгендер бўлган ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга қаратилган. Лойиҳа ўзининг махфий бепул “Тревор ҳаёт линияси” номли телефон линиясига эга. Унда психологлар ёрдамига муҳтож бўлган ЛГБТ-ўсмирларга аноним тарзда маслаҳат беради. Шунингдек, лойиҳа ота-оналар ва педагоглар учун тавсиялар ва материалларни тақдим этади.

Каримова-Тилляеват тадбирда тушган суратини Instagram саҳифасида ўртоқлашди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Karimova-Tillyaeva (@lola_tillyaeva)

Лос-Анжелесда бўлиб ўтган ташкилот учун маблағ жамлаш TrevorLIVE гала-кечасига ўзининг ноанъанавий жинсий ориентацияга эга бўлган машҳур юлдузлар, жумладан, актёр Джусси Смоллет, режиссёр ва продюсер Райан Мёрфи ва бошқалар ташриф буюришди.

“Тревор лойиҳаси” – 1998 йилда ташкил топган Америка нотижорат ташкилотдир. Унинг фаолияти ноанъанавий жинсий ориентацияга эга бўлган ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олишга қаратилган.  

333