Встреча в МНО по вопросам обеспечения прав ребенка в системе образования

Тарбияси оғир болалар билан ишлаш тизими такомиллашади

87
(Янгиланган 14:37 06.12.2018)
Ўзбекистон халқ таълими вазири БМТнинг болалар ҳуқуқлари қўмитаси раиси билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов БМТнинг бола ҳуқуқлари қўмитаси раиси Рената Винтерни қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими матбуот хизмати.

Учрашувда БМТ делегацияси таркибига ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауман бошчилигида ушбу ташкилот ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Томонлар мазкур учрашув доирасида халқ таълими тизимида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини атрофлича муҳокама этдилар.

“Жумладан, томонлар илғор хорижий тажриба асосида тарбияси қийин бўлган болалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашдилар”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги таклифига кўра, томонлар тарбияси оғир бўлган болалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини таъминлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

87