Вручение сертификата школе №3 Чустского района Наманганской области

Наманганлик ўқувчи танловда ғолиб бўлди ва мактабига 10 миллион сўм келтирди

128
(Янгиланган 11:46 07.12.2018)
Ўзбекистонда “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлов ғолиблари аниқланди. Ғолиблардан бири Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. “Энг яхши иншо” йўналишида ғолиб бўлган иштирокчи таҳсил олаётган Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактаб моддий техник базасини яхшилаш мақсадида, ушбу мактабга 10 млн. сўм миқдорида маблағ тақдим этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, “Энг яхши журналистик материал”, “Энг яхши блогпост”, “Энг яхши ижтимоий ролик” танлов ғолибларига Танлов ғолибларига Apple iPhone X, Samsung Galaxsy S9 смартфонлари ноутбук ва телевизор каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

“Энг қувонарлиси, ушбу зарарли, жирканч иллатга қарши ўсиб келаётган ёш авлодда ўзига хос фуқаролик позицияси, тоқатсизлик ва муросасизлик мавжуд”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари,  "Тест ечинг ва Малайзияга учинг" танловинининг ғолиби маълум бўлди. Унга кўра, маҳаллий газет мухбирларидан бири Одилов Орифжон Одилжон ўғли танловнинг мутлақ ғолиби деб топилди ва Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди.

Вручение приза победителю конкурса Решите тест и летите в Малайзию
Пресс-служба Минюста Узбекистана
Вручение приза победителю конкурса "Решите тест и летите в Малайзию"

Эслатиб ўтамиз, “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси давом этмоқда, ушбу акция доирасида ҳозирги кунга қадар адлия органлари томонидан 171 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, тегишли ташкилотлардан фуқаролар фойдасига 500 млн. сўмга яқин маблағни ундириш бўйича судларга даъво аризалари киритилди.

128