Ўзбекистон темир йўллари Янги йил чегирмаларини эълон қилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Темир йўллари Янги йил байрами арафасида пенсионер ва талабаларга 50 % дан, оилавий саёҳатчиларга - 30 %дан чегирмалар таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистон Темир йўллари Янги йил байрами кунларида тезюрар ва оддий поездларга чегирмалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда ЎТЙ ахборот хизмати.

“Чегирмалар Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ва фуқароларга дам олиш кунларида юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришларига имконият яратиш мақсадида қабул қилинган Президент фармони асосида таъсис этилди”, - дейилган хабарда.

2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар “Afrosiyob” поездларига қуйидаги чегирмалар жорий этилди:

  • 50 % чегирма - пенсионер, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шхслар учун;
  • 50 % чегирма -  олий ўқув юрти талабалари;
  • 30 % чегирма – оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда;
  • 20% чегирма - жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, коллеж, ва лицей ўқувчиларига;

Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.

Тақдим этилган чегирмалар ҳақида маълумот олиш учун “Ўзбекистон Темир йўллари”  маълумотхоналари рақамларига соат 08:00 дан 20:00 гача қўнғироқ қилиб билиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0