Ўқитувчиларга маош тўлаш тартибига оид қарор лойиҳаси тайёрланди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор лойиҳасига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимларидан уларнинг ўқув юкламаларидан ташқари лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ ортиқча ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

 ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. “Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Энг катта маош - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қайси соҳа мутахассислари энг катта маош олади?

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Молия вазирликлари, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш, таълимни бошқариш органлари ва раҳбарлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилишга барҳам бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллаш белгиланган.

Қарор лойиҳасида айтилишича, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини белгилаш бошланғич синфларда ҳафтасига 16 академик соат, юқори синфларда 18 академик соат ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимларидан уларнинг ўқув юкламаларидан ташқари лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ ортиқча ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Қарорга Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом, халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари, Халқ таълими муассасалари рахбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базвий тариф ставкалари миқдорлари илова қилинган.

Ўзбекистонликлар қанча маош олишади - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар қанча маош олишади

Халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари: халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади.

Базавий тариф ставкаси Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади; ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.

Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари: ходимнинг лавозимига; ходимнинг малака тоифасига; халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

Қарор лойиҳаси 29 декабргача муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0