Россия президентининг фуқароликни бериш бўйича ваколатлари кенгайтирилди

Oбуна бўлиш
Россияга ихтиёрий равишда кўчиб ўтишига кўмак бериш бўйича давлат дастури иштирокчилари учун ҳам фуқаролик олиш соддалаштирилади.

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Россия давлат думаси Россия президентига фуқароликни соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий фуқаролар тоифасини аниқлаш ҳуқуқини берувчи қонун қабул қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Россия фуқаролигини олган хорижликлар сони ортмоқда

Қуролли тўқнашувлар ёки сиёсий режим алмашинуви юз бераётган мураккаб ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятдаги мамлакатларда яшовчи россиялик ватандошларга соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишга имкон беради.

Россияга ихтиёрий равишда кўчиб ўтишига кўмак бериш бўйича давлат дастури иштирокчилари учун ҳам фуқаролик олиш соддалаштирилади. Бу хорижда яшовчи, Россияда вақтинчалик яшаш ҳақида рухсатнома ёки истиқомат гувоҳномасини олган кишиларга тааллуқли.

Ўн беш нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди˃˃˃

Хабарда айтилишича, бу қонун Россия президенти Владимир Путинга Украинадаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга имкон беради.

Янгиликлар лентаси
0