Вакцинация от гриппа

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланади

307
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил июн ойида “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил июн ойида “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Врачи-гематологи в Узбекистане
Фото:Министерство здравоохранения Узбекистана

Бу лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳуқумат қарор лойиҳасида баён этилган.

Ҳужжат лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2019 йил июль ойида киритиш режалаштирилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

- мажбурий тиббий суғуртани татбиқ этишнинг механизмлари ва босқичларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;

- мажбурий тиббий суғурта субъектларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ва соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ваколатли органни белгилаш;

- мажбурий тиббий суғурта дастурларини молиялаштириш манбалари шакллантириш.

307