Подозреваемый в суде

Ўзбекистонда собиқ бош прокурор Рашид Қодиров устидан суд бошланди

1675
Собиқ бош прокурор Рашид Қодировга 15 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. Бугун Тошкент шаҳар Юнусобод тумани жиноий ишлар бўйча судида Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров устидан суд бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости суд вакилига асосан.

“Рашид Қодиров устидан суд жараёни бошланди. Суд мажлиси ёпиқ тартибда бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг феврал ойи охирида Ўзбекистон Бош прокуратураси Қодиров ҳибсга олинганиҳақида хабар қилган эди.

Собиқ бош прокурор пора олишда, талончиликда ва лавозимини суистемол қилишда айбланган эди. Ушбу жиноятлар бўйича 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Шунингдек ушбу каби айбловлар собир бош прокуратуранинг 24 нафар ходимларига нисбатан қўйилган, жумладан собиқ бош прокурорнинг ўғли Алишер Қодировга нисбатан ҳам айблов  қўйилиб у халқаро қидирувга берилган эди.

Рашид Қодыров Ўзбекистон Бош прокуратурасини 2000-2015 йиллар давомида бошқариб келган. 2015- 2017 йиллар давомида Қодиров Ўзбекистон Конституцион суди аъзоси бўлган.

1675