Boeing 757 узбекских авиалиний

Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолёти 14 соат кечикиб келди

376
Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Москвадан Тошкентга учган самолёти 8 январь ўрнига 9 январда етиб келди.

ТОШКЕНТ, 9 янв—Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Москвадан Тошкентга учган самолёти 14,5 соатга кечикиб келди, деб хабар қилмоқда Uznews.uz миллий авиакомпания онлайн таблосига асосан.

“Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Москвадан Тошкентга 8 январь куни соат 17:05 етиб келиши керак бўлган самолёти 9 январь куни соат 7:40 да етиб келди", - дейилган хабарда.

Шундай қилиб ушбу парвоз 14 соатдан ортиқ кечикиб келди. Парвоз кечикишига нима сабаб бўлгани ҳақида расмий хабар берилмаган.

Шуни айтиш жоизки, 8 январь куни Москва аэропортларида об-ҳаво шароити туфайли бир неча ўнлаб парвозлар кечиктирилган эди.

376