Самарқандда “Ҳиндистон – Марказий Осиё” учрашуви бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Ушбу ҳафта охирида 12-13 январь кунлари Самарқандда Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Етти давлат ташқи ишлар вазирлари Самарқандда учрашади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

“12-13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ҳиндистон – Марказий Осиё“ мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон иштирокида илк учрашуви бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.

Учрашувда мамлакатлар орасида савдо ҳажмини ошириш, транспорт ва логистикани ривожлантириш, саноат, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш масалалари ҳамда маданият, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.​​

Учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеуберди, шунингдек, Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0