Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на расширенном совещании с сотрудниками СГБ

Шавкат Мирзиёев ватан ҳимоячиларини табриклади

224
Ўзбекистон Қуролли Кучлар ташкил қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан президентнинг байрам табриги эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакилларини табриклади, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

“Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимизнинг муҳтарам фахрийлари! Қадрли юртдошлар!

Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман”, - деб бошланади президент табрик сўзи.

Ўз табрик сўзи Шавкат Мирзиёев, жумаладан, ботир аскар ва офицерларнинг ота-оналарига, уларнинг рафиқалари ва оила аъзоларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, президент ўз табрик сўзида дунё миқёсида халқаро терроризм, экстремизм каби хавф-хатарларлар кучайиб бораётган вақтда Ўзбекистон армиясини жанговар салоҳиятини юксалтириш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш - энг устувор вазифа деб таъкидлади.

Президент табрик сўзининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

224