Строительство дома в Ташкенте

Тошкент марказида одамлар розилигисиз кўп хонадонли уй бузилиши мумкин

1554
Тошкент марказида 300 нафар аҳоли яшайдига уй ўрнига янги иморат қуриш ҳақида қарор имзоланган.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Тошкент шаҳри Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган 45 сонли уйда яшовчи 300 нафар киши уйсиз қолишларига бир баҳя қолди, деб ёзмоқда Podrobno.uz нашри.

Гап шундаки 2018 йилнинг январь ойида Тошкент собиқ ҳокими Рахмонбек Усмонов аҳоли розилигисиз ушбу кўп хонадонли уйни бузиб, унинг ўрнига 7 қаватли ер ости парковкаси бор бино қуриш ҳақидаги буйруқни имзолайди. Устига устак Миробод туман ҳокими ҳам ушбу уйда яшовчи одамларни огоҳлантирмасдан уй турган жойни қурилиш компанияси ихтиёрига топширади.

45 уйда яшовчилар ушбу ҳолатдан норози бўлиб бир неча давлат муассасаларига мурожаат қилишганда, уларнинг ҳеч бири шаҳар ва туман маъмуриятининг ушбу қарорини изоҳлаб бера олмайди.

Нашр хабарида айтилишига кўра, айни дамда ушбу муаммо билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши шуғулланмоқда.

1554