Ўзбекистонда сунъий уруғлантиришга рухсат берилиши мумкин

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЛаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус
Лаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистонда сунъий уруғлантииш технологияларини киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари республикада сунъий уруғлантииш технологияларини киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилишди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Сунъий уруғлантириш ҳақида"ги фатвони эълон қилди

Сунъий уруғлантириш ҳақидаги қонун лойиҳаси, Ўзбекистонда илк бор муҳокама қилинмоқда ва у айрим табиий йўл билан фарзанд туғилишида муаммога дуч келаётган оилаларнинг фарзандли бўлишига кўмаклашишга қаратилган.

Депутатлар таклиф қилаётган янги қонун лойиҳасида, Ўзбекистонда замонавий репродуктив технологияларни қўллашни назарда тутган. Хусусан, экстракоопорал уруғлантириш (ЭКО) ҳамда тухумҳужайралар орасидан соғломини танлаб олиш каби ёрдамчи технологияларни қўллашни назарда тутилган.

Ушбу қонун лойиҳаси бир неча сиёсий партия аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Муҳокамалар натижасида унга айрим қўшимча ва ўзгаришлар  киритилган. Шунингдек, ундан баъзи суррогат оналик, эмбрион донорлиги ва турли маънода талқин қилиниши мумкин бўлган айрим бўлимлар ҳам олиб ташланган.

Айни дамда қонун лойиҳаса муҳокама қилиб қўшимча таклиф ва мулоҳазалар билан бойитилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0