Портрет пожилого узбека

Ўзбекистон пенсия ёшини оширмоқчи

2646
Ўзбекистонда 2019 йилда пенсия тизимини тўлиқ ислоҳ қилиш ишлари амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1993 йил қабул қилинган Пенсия тўғрисидаги қонунга мувофиқ, пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган йил стажи аёллар учун 20 йил, эркаклар учун 25 йил этиб белгиланган. Пенсия тизимини ислоҳ қилишга қаратилган янги концепцияда бу талаб бекор қилинмаган, деди Спутник мухбири билан суҳбатда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Шухрат Ўтаганов.

"Собиқ Иттифоқда 1956 йил пенсия тўғрисидаги қонуни қабул қилинган бўлса, пенсия ёши ҳам, пенсияга чиқиш талаби ҳам ўша-ўша турибди. Янги ишлаб чиқилаётган концепцияда кўпчиликни қийнайдиган бир масала бор - пенсия ёшини ошириш. Ҳозирда бу ишни амалга ошириш учун хорижий давлатлар тажрибасини ўрганаяпмиз. Узоққа бормайлик, ўша 1956 йилда қабул қилинган қонун барча Ҳамдўстлик мамлакатларида амалда бўлган. Лекин собиқ иттифоқ парчалангач, яъни 1990 йилдан кейин ҳар битта давлат ўзининг пенсия тизимини қайтадан кўриб чиқди.

Собиқ иттифоқ давлатларида қўшни мамлакатлар - Қозоғистон ва Қирғизистонда пенсия ёши аёллар учун 58, эркаклар учун 63, фақат Туркманистонда 57 (аёллар) ва 62 (эркаклар) этиб ўзгартирилган. Ёки мисол учун ўтган йил Россияда ҳам пенсия ёши ислоҳ қилинди, оширилди. Давлат раҳбари даражасигача бу масала кўтарилди, лекин уларда бу қонун қабул қилинди. Ҳозир бу масала устида ўйлаяпмиз, бизга концепцияни 2020 йил январ ойигача тугатиш борасида президент томонидан топшириқ берилган. Биз бу масалани ўрганамиз, якуний концепция лойиҳасида пенсия ёшини оширамизми ёки босқичма-босқич оширамизми, бу масала албатта, кўриб чиқилади", - дея тушунтирди Ўтаганов.

Ўтаганов, концепциядаги иккинчи - фуқаролар эътиборини жалб қилиши мумкин масала ҳақида ҳам эсга олди. Бу талаб этилган стаж тушунчаси. 

"Ҳозир бизни қонунчилигимизда пенсия тайинлаш учун камида 7 йил иш стажи бўлиши керак. Халқаро меҳнат ташкилотининг талаби бўйича пенсия тайинлаш учун 10 йилдан 15 йилгача минимал иш стажи бўлиши керак. Кўпгина ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 15 йилдан ҳам ортиқни ташкил қилади. Фақат Ўзбекистонда бу минимал талаб собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг кичик - яъни 7 йилни ташкил этади", - деди Пенсия жамғармаси вакили.

Шавкат Мирзиёев пенсияга доир янги қонунни имзолади >>>

Таъкидланишича, ҳозирда бу талабни ҳам ошириш масаласи ўрганилмоқда. Эҳтимол бу ишни ҳам босқичма-босқич, яъни ҳар йили бир йилдан ошириш ёки айтайлик 2023 йилдан 10 йил қилиб белгилаш масаласини Концепциянинг охирги лойиҳасида акс эттирамиз, деди Ўтаганов.

2019 йил 1 январдан чет элда ишлаган даврлар меҳнат стажига киритилади >>> 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистонда пенсия ёши аёллар учун 55 ёш, эркаклар учун 60 ёшни ташкил этади. Бу МДҲ давлатлари орасида энг паст кўрсаткичдир.

2646
Встреча казахской делегации в кишлаке Эшонобод - как это было

Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди - тафсилотлар

32
(Янгиланган 10:06 21.01.2021)
Қишлоқ марказида ташкил этилган тантаналарда қишлоқдаги кўп миллатли аҳолининг аҳил-иноқ, тотув-ҳамжиҳат муҳитини кўриш мумкин. Меҳмонларга ўзбек, қозоқ, тожик, рус ва татар миллатларининг урф-одатлари, миллий таомлари, намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими У.Шукеев бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда турли вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент вилояти ҳокими, Чиноз тумани масъуллари ва ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Қишлоқ марказида ташкил этилган тантаналарда қишлоқдаги кўп миллатли аҳолининг аҳил-иноқ, тотув-ҳамжиҳат муҳитини кўриш мумкин. Меҳмонларга ўзбек, қозоқ, тожик, рус ва татар миллатларининг урф-одатлари, миллий таомлари, намойиш этилди.

Эшонобод қишлоғи туман марказидан 20 километр олисда, қўшни давлат билан чегара ҳудудда жойлашган. Бу ерда ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва бошқа миллатларга мансуб 3,2 минг аҳоли истиқомат қилади. “Обод қишлоқ” дастури натижасида янги қиёфага кирган мазкур ҳудудда катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. 

Дўстлик байрамига айланган тадбирда қишлоқнинг Файзобод кўчасида қад ростлаган замонавий маҳалла маркази билан танишув меҳмонларда катта таассурот қолдирди. 

Марказда фуқаролар билан ишлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича "Обод ва хавфсиз маҳалла" ҳамда "Маҳалла раиси – ислоҳотчи" тамойиллари асосида янги тизим самарали жорий этилган. Меҳмонлар бинодаги шароитлар билан танишар экан, мамлакатимизда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларнинг чекка бир қишлоқдаги натижасига юқори баҳо берди.

Янги барпо этилган 200 ўринли Маданият саройи кўп миллатли қишлоқ ёшларининг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат, компьютер технологиялари билан машғул бўлиши учун имконият яратди. Шунингдек, “Китобхонлар боғи”нинг барпо қилинди. Унинг марказидаги Китоб монументи эса ёшларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътиборнинг белгисидир. Бу ерга кирган инсон мамлакатимиз ва жаҳондаги энг нодир меъморий обидаларнинг ихчам макетларини кўриб завқланади.

32
Фонтан из денег лишил Жахонгира Атаджанова лицензии

Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодини қўйишини маълум қилди

590
Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов “Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг гуллаб-яшнаган мамлакатга айлантириш” учун бу йилги президент сайловларида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Санъат оламини бутунлай тарк этган собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов навбатдаги Ўзбекистон президенти сайловларида ўз номзодини илгари сурмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда унинг Instagram саҳифасида жойланган видеомурожаатида сўз борган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Jahongır_Rızo (@jahongir_atajanovs)

Отажоновнинг сўзларига қараганда, интернетда Ўзбекистонда 2021 йил март ойидан президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланишини ўқиб қолган. 

“Албатта, аввал ҳам баъзи видеоларимда ҳазилга олиб олиб айтиб қўярдим, лекин ўзидан ўзи ҳазил қилиб қўйилмайди. Очиқдан очиқ айтаман, президент бўлиш ниятим бор”, — дея фикрлари билан ўртоқлашган собиқ санъаткор.

“Мен ҳам президент бўламан ва Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига эришаман. Албатта, бу гапим билан ҳозирги давлат раҳбариятига ҳеч қандай эътироз қилаётганим йўқ, қилишга ҳаққим ҳам йўқ. Зотан улар ҳам қўлларидан келган ишни қилишяпти. Бир нарсага эришиш, албата, осон бўлмайди”, — дейди у

Отажонов ҳозирда хориждалигини, яқинда Ўзбекистонга қайтиб, сайловда қатнашиш учун нима қилиш керак бўлса, бажаришини билдирган. Унинг сўзларига қараганда, керак бўлса янги партия тузади.

“Мабодо бу сафар улгурмасам, кейин сафар албатта бўламан”, - дея таъкидлаган собиқ қўшиқчи.

590
Теглар:
президент, Ўзбекистонда президент сайловлари, Жаҳонгир Отажонов

Мадрид титраб кетди: шаҳар марказидаги кўчаги кучли портлаш

0
Ижтимоий тармоқларда Испания пойтахти марказида рўй берган кучли портлаш видеолари тарқалди. Бутун бир кўча вайрон бўлган.

Мадридда Толедо кўчасида кучли портлаш содир бўлди. “Mundo” нашри маълумотларига кўра, портлашга газ сабаб бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

0