Ўзбекистонга 100 минг сўмлик банкнота керакми? Sputnik сўрови натижалари

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik “Ўзбекистонга 100 минг сўм қийматидаги купюра керакми?” деган сўров натижаларини таҳлил қилди.

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Sputnik “Ўзбекистонга 100 минг сўм қийматидаги купюра керакми?” мавзусида сўров ўтказди.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Сенат 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

Ўтган ҳафтада Олий Мажлис Сенати Олий Мажлис Сенати 100 000 (юз минг) сўмлик банкнота намунаси ва дизайнини маъқуллаган эди.

Марказий банк томонидан йирик номиналдаги банкнота аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида муомалага чиқарилмоқда.

Sputnik ўтказган сўровда 285 киши қатнашди.

Сўровда қатнашганларнинг 36 фоизидан ортиғи республикада деноминацияни амалга ошириш керак, деб ҳисоблайди.

35 фоиздан ортиқ кишилар янги йирик купюрани муомалага чиқариш зарурлигига ишонч билан овоз беришди.

Сўров иштирокчиларининг 16 фоизи "айни вақтда муомалада бўлган купюралар етарли" деган фикрни тасдиқлаганлар.

12 фоиздан кўпи "Ўзбекистонда аллақачон нақд пулсиз тўловга ўтиш вақти келди" дея ҳисоблашларини билдирганлар.

Янгиликлар лентаси
0