На высохшей части Аральского моря появилась вода

Орол денгизи тубидан сув чиқди

4133
Орол денгизига сув қайтмоқда, маҳаллий аҳоли хурсандчилигининг чеки йўқ.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Кеча ва бугун Орол денгизи тубига сув қайтди, деган хабарлар ижтимоий тармоқлардаги бир неча гуруҳларда пайдо бўлди.

Хусусан “Хоразм ва Хоразмликлар” гуруҳида пайдо бўлган хабарга кўра, Мўйноқ шаҳридан 230 ким масофада жойлашган, Орол денгизининг қуриган майдони остидан сув чиққан.

Сув чиққан жойга биринчи бўлиб етиб келган маҳаллий аҳоли вакиллари хурсандчиликдан рақсга тушмоқда.

На высохшей части Аральского моря появилась вода
Орол денгизи тубидан сув чиқди

Гуруҳ фойдаланувчилари айтишига қараганда ушбу сув чорвачиликда, мол қўйларни суғоришда жуда асқотади. Қудуқлар сони ва чиқаётган сув ҳажи ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар берилмаган.

4133