Узбекская валюта - сум

"Коррупцияни идрок этиш индекси": Ўзбекистон барқарорликни сақлаб қолмоқда

148
Дания биринчи ўринни эгаллади, иккинчи ўрин Янги Зеландияга насиб этди. Учинчи поғонани Финляндия, Сингапур, Швеция ва Швейцария бўлишиб олди.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотининг 2018 йил якунига кўра рейтингида 180 мамлакат ичида 158-ўринни эгаллади.

Рейтингга кўра мамлакатлар 0 дан 100 гача балл билан баҳоланади. Коррупция даражаси қанчалик юқори бўлса, мамлакат рўйхатнинг шунчалик қуйи ўринга жойлаштирилди.

Ўзбекистон ўтган йил 23 балл тўплаган.  2017 йилда давлат 180 мамлакат орасида 157-ўринни эгаллаган бўлса, 2016 йилда 156-поғонадан жой олганди.

Етакчи давлатлар қаторига Дания (88 балл), Янги Зеландия (87 балл), Финландия, Швеция, Швейцария ва Сингапур (85 баллдан тўплаб, учинчи ўринни бўлиб олишган) киритилган.

Марказий Осиё бўйича энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда - 124-ўрин. Туркманистон 20 балл тўплаб, МДҲ мамлакатлари орасида энг ёмон кўрсатгични қайд этган – 161-ўрин. Тожикистон эса 25 балл (152-поғона) тўплаб, олдинги йилларга қараганда кўрсатгичларини яхшилаган.

Рейтинг рўйхатининг сўнгги уч поғонасидан Сомали (10 балл), Жанубий Судан ҳамда Сурия (13 балл) ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Transparency International - коррупция билан кураш ва бутун дунё бўйлаб коррупция даражасини ўрганиш бўйича ноҳукумат халқаро ташкилот. Ташкилот 1993 йилда ташкил этилган. Дунёда жами 100 дан ортиқ филиалларига эга.

Ташкилот асосан давлат ёрдам пули ҳисобига, хусусан, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Европа комиссия ҳамда хусусий жамғармалар томонидан молиялаштирилади.

148