Ўзбекистонда собиқ маҳбусларнинг 88 фоизи иш билан таъминланди - Қутбиддинов

289
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ҳар 100 минг аҳолисига 140 нафар маҳбус тўғри келади. Ушбу кўрсаткич 2017 йил билан таққослаганда 10%дан ортиққа пасайган. Ушбу камайиш мамлакатда жиноятчилик даражаси пасайиши билан боғлиқдир

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. 2018 йилда жазони ижро этиш колониясидан озод қилинганларни 88%и иш билан таъминланди, деб баёнот қилди чоршанба куни Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов.

"Бу каби ишлар шу пайтгача Ўзбекистонда бўлмаган. Ўтган 2018 йилдан бошлаб ички ишлар идоралари ходимлари озодликдан маҳрум бўлган жойлардан чиққандан кейин уларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший масалаларини ҳам ҳал қилиб келмоқда", - дея тушунтирди ИИВ вакили.

Таъкидланишича, маҳбусларнинг 24%га моддий ёрдам кўрсатилган, 2018 йилда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида муқаддам судланганлар томонидан содир қилинган жиноятлар49,1 %га камайишига эришилган.

Брифингда берилган маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг ҳар 100 минг аҳолисига 140 нафар маҳбус тўғри келади. Ушбу кўрсаткич 2017 йил билан таққослаганда 10%дан ортиққа пасайган. Ушбу камайиш мамлакатда жиноятчилик даражаси пасайиши билан боғлиқдир.

Ўзбекистон ИИВ жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбари Жамшид Султановга кўра, жазони ижро этиш жойларида жазо муддатини ўтаётган ҳар 30 чи маҳбус - аёл кишидир.

289