Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Кабинета министров Узбекистана
Здание Кабинета министров Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан қуйидаги тузилмалар тасдиқланди:

- Бош вазирнинг котибияти, протокол хизмати ва матбуот хизмати;

- Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили котибияти;

- Халқаро ҳамкорлик бўлими;

- Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;

- Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти;

- Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;

- Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятлари;

- Ҳукумат аппарати бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари, котибиятлари ва Ҳукуматнинг функционал бўлинмалари.

Янгиликлар лентаси
0