Аральское море

Россия Орол денгизини қутқаришда иштирок этиши мумкин - Лавров

514
Россия Орол денгизини қутқариш фондида кузатувчи мақомини беришни сўради.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Россия Халқаро Орол денгизини қутқариш фондида кузатувчи мақомида иштирок этиш истагини билдирди. Бу ҳақида Сергей Лавров Ашхободда Халқаро муносабатлар Институтида сўзлаган нутқида хабар қилди.

“Россия Орол денгизи муаммосини ҳал қилишдан манфаатдор. Бу ҳақида БМТ аъзолари бир неча айтиб ўтишган эди, лекин ҳал қилувчи қарорни ҳудудий мамлакатлар қабул қилиши керак. Яқин ўтмишда биз ягона давлатда яшаган эдик. Собиқ Иттифоқда ушбу муаммога катта эътибор қаратилар эди. Шунинг учун ҳам биз Халқаро Оролни қутқариш фондида Россияга кузатувчи мақомини беришни таклиф қиламиз. Биз Туркманистонга ушбу илтимосимизни қўллаб-қувватлагани учун катта миннатдорлик билдирамиз. Фонднинг бошқа аъзолари ҳам ушбу таклифни қўллаб-қувватлашларига умид қилиб қоламиз. Россия Орол денгизини қутқаришда иштирок этиши мумкин”, - деди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, Орол денгизини қутқариш халқаро фонди 1993 йил 4 январда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокида ташкил қилинган.

514